Ғазо секторида ҳалок бўлганлар 25 минг кишига яқинлашди

Ғазо секторида Исроил ҳарбий зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 25 мингга яқинлашмоқда.

“Исроилнинг ўтган йилнинг 7 октябридан буён амалга оширган тажовузи оқибатида ҳалок бўлганлар сони 24 927 нафарга етди, 62 388 киши жароҳат олди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, сўнгги 24 соат ичида Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатлари оқибатида 165 киши ҳалок бўлган ва камида 280 киши жароҳат олган. Ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳали ҳам вайроналар остида ва анклав йўлларида қолмоқда, шифокорлар ва қутқарувчилар уларга ҳали етиб бора олмаяпти.

Янгиликлар