Ўзбекистонда 6 февраль куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди
«Ўзгидромет» 6 февраль, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, йўингарчилик кутилмайди, фақат Қорақолпоғистон Республикасида ва кечга томон Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қор) бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-27 м/с гача кучайиши, чанг тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 10-15 даража илиқ бўлади.
Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, йўингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13-15 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида бази жойларда бироз қор ёғиши мумкин, туман тушади. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-8 даража илиқ бўлади.