Трампга товламачилик иши бўйича $355 млн.га жарима солишди
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп товламачилик бўйича фуқаролик ишида айбдор деб топилди, хабар берди РБК Нью-Йорк суди хулосасига таяниб.
Сиёсатчи ва унинг The Trump Organization номли компанияси зиммасига $355 млн жарима тўлаш юкланди. Бундан ташқари, Трамп Нью-Йоркда рўйхатдан ўтган исталган корпорацияда директор ёки раҳбарлик лавозимини эгаллаши тақиқланди.
Трампнинг ўғиллари Дональд ва Эрик кўп сонли товламачилик ҳолатлари учун ҳар бирига $4 млн.дан жарима солинди.
Қайд этиш лозимки, Трампга қарши товламачилик иши штат прокурори Летиция Джеймс аризасига биноан очилган. Аёлнинг сўзларига кўра, Трамп ва унинг ҳамкорлари молиявий ҳисоботларни сохталаштириб, кредит ва суғурта бўйича қулай имкониятларга эга бўлишган. Натижада, Трамп «мулкини ёлғондакам миллиардлаб долларга баҳолаб, ноҳақ бойишга ва тизимни алдашга уринган».