Бир ҳафта ичида Ўзбекистоннинг ахборот тизимларига 30 мингдан ортиқ киберҳужумлар уюштирилди

5-февралдан 11-февралга қадар Ўзбекистоннинг ахборот тизимлари ва манбалари 32,156 нафаи киберҳужумга учради. Бу ҳақда UzCERT киберхавфсизлик ҳодисаларига чора кўриш хизмати хабар берди.

Киберҳужумларнинг энг кўп миқдори давлат ахборот хизматларига нисбатан амалга оширилди (52,7%). Шунингдек АКТ (19,3%), молия (14,2%), энергетика (4,3%) ва саноат соҳасидаги ахборот хизматлари ҳам ҳужумга учради.

Қуйида ҳафта ичида аниқланган заифликларнинг топ-5 талиги такдим этилган:

  • CVE-2022−31813 — 18,5%;
  • CVE-2022−22720 — 18,3%;
  • CVE-2021−39275 — 16,9%;
  • CVE-2021−44790 — 16,9%;
  • ssl poodle — 16,2%.

Янгиликлар