Россияда Ўзбекистонлик эркак гиёҳванд модда сотгани учун 12 йилга қамалди

Ивановода (Россия) гиёҳванд моддаларни сотишга уринишда айбланган Ўзбекистон фуқаросига ҳукм ўқилган. Судланувчи ватандошлари билан Ивановога деярли 100 ўрам тақиқланган моддаларни олиб ўтган. Бу ҳақда «Ивановские новости» хабар беради.

2024 йил январ ойида судланувчи бошқа ўзбекистонликлар билан биргаликда Москва вилоятидан Иваново шаҳрига 98 ўрам гиёҳванд моддасини олиб ўтган, уларнинг бир қисми яширин ҳолда сақланган.

Қолган гиёҳванд моддалар, ижарага олинган машинада булган. Ҳолат юзасидан, гиёҳванд моддалар мусодара қилинган, — дейилади баёнотда.

Аммо айбланувчи суд мажлисида айбини тан олмаган. Натижада у 12 йилга озодликдан маҳрум этилган, ва жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташ белгиланган.

Янгиликлар