«Путин Навальныйнинг ўлими учун жавобгар» – Байден
АҚШ президенти Байден Россиядаги оппозицион сиёсатчи Алексей Навальныйнинг ўлими юзасидан махсус мурожаатнома билан чиқди.
Байден Навальныйнинг ўлимида Путин жавобгар эканлигини маълум қилди.
«Алданиб қолманг. Путин Навальныйнинг ўлими учун жавобгар. Путин жавобгар. Навальный билан рўй берган ҳодиса Путин шафқатсизлигининг яна бир исботидир», – деди у.
Америка етакчиси оппозиционер ҳатто қамоқда ҳам ҳақиқатни гапиришда давом этганини қўшиб ўтди.
«Путин нафақат Украина каби бошқа мамлакатлар фуқароларига ташланади, балки ўз халқига нисбатан ҳам аёвсиз жиноятларни содир этади» – қайд этди Байден.
Байден Америка сиёсатчиларини бир қарорга келиб, Россия билан уруш қилаётган Украинани қўллаб-қаваатлашда давом этишни сўради.
Алексей Навальный 16-февраль куни вафот этди. У қамоқ муддатини ўтаётган 3-сонли Ямал-Ненец автоном округида ҳаётдан кўз юмди.