«У бартер бўйича даволанишга қарор қилган»: Ҳалимахон Фарҳод Манноповнинг ўлими билан боғлиқ можарога изоҳ берди

Янги интервьюда ижодкор ушбу мавзудаги ҳейтга жавоб беришга қарор қилди.

2023-йил март ойи бошида интернетда деярли бутун Ўзбекистон аҳолисини ларзага солган мудҳиш янгилик тарқалди. Таниқли блогер Фарҳод Маннопов 27 ёшида ҳаетдан кўз юмди. Йигит ҳовузда чўмилиш натижасида бурнига етказилган шикастни даволаш мақсадида ўтказилган операциядан сўнг вафот этди. Маннопов комага тушиб, қайтиб уйғонмаган.

Бир қанча вақтдан сўнг баъзи ўзбек шоу-бизнеси юлдузлари блогер вафот этган клиникани реклама қилишни бошлади. Юморист ижодкор Ҳалимахон Ибрагимова ҳам ушбу клиника учун олинган реклама ролигида суратга тушди. Куни-кеча олинган интервьюда ижодкор бу борада келаётган ҳейтга фикр билдиришга қарор қилди.

«Мен баъзи блогерлар нима сабабдан менга айблов қўйишаётганини унчалик тушунмадим. Аслида, ўшанда Фарҳод дарҳол давлат шифохонасига бориши керак эди, аммо у бартер бўйича даволанишга қарор қилди. Очиқчасига айтадиган бўлсак, у бартер қилиб, ҳаётини гаровга қўйди. Унинг ўзи пул тўламасдан, реклама қилиб, операция ўтказишга қарор қилган», — Ҳалимахон.

Бундан ташқари, юлдуз Фарҳод Манноповнинг ўлимида ҳамширалар, фаррошлар ёки касалхонанинг бошқа ходимлари айбдор эмаслигини таъкидлаб ўтди.

«У ерда оиласини боқиш учун ўн йиллаб ўқиган тиббиёт ходимлари ишлайди. Бу Аллоҳнинг иродаси. Унинг жонини олдими, демак, шундай бўлиши керак бўлган. Мен яқин инсонларнинг ўлими нима эканлигини яхши биламан: ўзим 15 ёшимда онамни йўқотганман», — бўлишди у.

Янгиликлар