Россияда ўзбекистонлик ҳайдовчи йўловчини бир зарба билан ўлдириб қўйди
Россияда ўзбекистонлик такси ҳайдовчиси йўловчини бир зарба билан уриб, ўлдириб қўйди.
Аниқланишича, воқеа шу йилнинг 23 июль куни тахминан соат 18:00 да, Ленинград вилояти Мурино шаҳрида жойлашган Воронцовский бульварида содир бўлган.
Маълум қилинишича, ўзбекистонлик 23 ёшли такси ҳайдовчиси ва унинг 42 ёшли мижози ўртасида жанжал келиб чиққан. Оғзаки тортишув тезда муштлашувга айланиб кетган ва йўловчи асфальтга йиқилиб, вафот этган.
Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўзбекистонликни қўлга олиб, махсус тергов изоляторига жойлаштирган. Текширув материаллари Всеволожск Тергов қўмитасининг суриштирув бўлимига топширилган. Ҳозирда жиноят иши қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.
Тахминларга кўра, эркак боши билан асфальтга урилиши оқибатида ҳалок бўлган. Жанжал сабаблари аниқланмаган бўлсада, воқеанинг бошқа тафсилотлари ҳам айтилмаган.