Bitcoin бир килограмм олтиндан ҳам қимматлашди
Биткоиннинг нархи 58 000 доллардан ошиши уни тарихда илк бор бир килограмм олтиндан ҳам қиммат бўлишига олиб келди. Бу ҳақда Binance биржа маълумотларига асосланиб, Spot хабар берди.
Илон Маск криптовалютани «фиат пуллар каби сафсата» деб номлаганидан сўнг у янада қимматлашди. Ўз навбатида Euro Pacific Capital президенти Питер Шифф тадбиркорга жавоб қайтарди. Ушбу мунозарадан шу аён бўлдики, Bitcoin қиммат кўрингани билан у барибир фиат валюталари ва олтинга нисбатан олдинроқда.
Қайд этилишича, олтин нархи бир неча ойдан бери пасайиб бормоқда.
Шунингдек, Insignia Consultants бозори бош таҳлилчиси Читан Карнани бозорда металл нархларининг барқарор ўсишига ҳисса қўшадиган янгиликлар йўқлиги ва олтин бозоридаги умумий кайфият ноумид бўлиб қолишини таъкидлаган.