Машҳур даҳшатли фильмдаги қўғирчоқ АҚШда қидирувга берилган

Чаки қўғирчоғи ўғирланганликда гумон қилинди. Кейинчалик бу қизиқ воқеа техник носозлик дея изоҳланган. Техас жамоат хавфсизлиги департаменти ёвуз руҳий даҳшатли қўғирчоқ Чаки қидирилишини эълон қилган. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Фото: Korrespondent.net

Таъкидланишича, хабар ҳукуматнинг Амбер Алерт тизими орқали юборилган бўлиб, у йўқолган болани топишда ёрдам бериш учун фуқароларнинг мобил телефонларига билдиришнома юборади. Чаки қўғирчоғи ўғирлашда гумон қилинувчи деб топилган.

Маълумотларга кўра, Чаки 28 ёшли, қизил ёки жигарранг сочли, кўк кўзли, бўйи тахминан 95 см ва вазни 2,8 кг бўлган эркак деб таърифланган. У кўк рангли denim комбинезон ва узун енгли, чизиқли кўйлак кийиб олган, шу билан бирга, унинг пичоғи ҳам бор эди.

Кейинчалик бўлим воқеа тасодифан содир бўлганлигини тушунтирди.

«Бу огоҳлантириш тест синови тизимидаги хатоларнинг натижаси эди. Бундай ҳолат такрорланмаслиги учун астойдил ҳаракат қилаяпмиз ва бунинг сабаби бўлган чалкашликлар учун узр сўраймиз», – дея таъкидлади хавфсизлик бўлими.

Янгиликлар