Ҳафта давомида Ўзбекистонда илиқ об-ҳаво сақланиб туради
Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради.
Ҳаво ҳарорати бугун кундузи +8…+13 даражани ташкил этади. Эртага +12…+15 даражагача бироз кўтарилади, кечалари термометр устуни 0 даража атрофида бўлади.
Эртага кечаси ва эрталаб республика бўйича баъзи жойларга туман тушади, кундузи ва кечқурун айрим жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с.гача кучайиши мумкин.
5 январь, жума куни Ўзбекистоннинг марказий ва жанубий ҳудудларида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши, тоғли ҳудудларда қор ёғиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 0…+5 даража, кундузи +10…+15 даража атрофида бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди, фақат 5 январда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат бугун кундузи +10…+12 даража, 4 январда кечаси 0…+2 даража бўлади, кундузи +11…+13 даражагача кўтарилади. 5 январда кечаси +2…+4 даража, кундузи +11…+13 даражагача бўлади.