Олмалиқда ёш қиз 16 қаватли уй томидан сакраб ўз жонига қасд қилди
4 июнь куни соат тахминан 16:45 ларда Олмалиқ шаҳар ИИБга «Увайсий» маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли уй томидан сакраб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган қиз ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа жойига тезда ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ҳамда маҳалла раиси етиб келган.
Қиз билан гаплашганига қарамай, уни қутқариб қолишнинг иложи бўлмаган. Натижада у пастга сакраб, ҳалок бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари марҳум қизнинг шахсини аниқламоқда.





