ИИВ ўринбосари лавозимидан озод қилинди

Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Маълум қилинишича, Абдулҳақов Яхё ички ишлар вазири ўринбосари — Тергов департаменти раҳбари лавозимидан озод этилди. Яхё Абдулҳақов 2021 йил февралидан буён вазир ўринбосари эди, у энди бошқа ишга ўтаётгани айтилган.

Шунингдек, Яхё Абдулҳақов Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида ҳам ишлаган.

Янгиликлар