«Титаник»дан беш баравар катта: дунёдаги энг йирик круиз лайнери ўзининг илк сафарига отланди
Қайд этилишича, у «Титаник»дан беш баравар катта.
Яқин вақтларга қадар «Титаник» тарихдаги энг катта лайнер спналган бўлса, ҳозир ундай эмас. Куни-кеча таниқли «Icon of Seas» — «Титаник»дан беш баравар катта, тарихдаги энг йирик круиз лайнери ўзининг илк сафарига отланди.
Кеманинг узунлиги 365 метрни ташкил этади ва сузаётан шаҳарни эслатади. Кема қурилиши «Royal Carribean International» компаниясига салкам $2 млрд.га тушди. Битта каютанинг ўртача нархи икки киши учун $3.5 дан $100 минггача туради. Саёҳат вақтида меҳмонлар 40 дан ортиқ ресторан, бар ва кафелар, тропик ўрмон, 7 та бассейн ва круиз лайнерида қурилган энг катта аквапаркка ташриф буюришлари мумкин. Дастур, шунингдек, денгиз кемаси учун энг катта музли аренадаги томошалар ва оркестра чиқишини ҳам ўз ичига олади.
Кема «Титаник»дан беш баравар катта эканлиги қайд этилмоқда: унинг оғирлиги салкам 250 минг тоннани ташкил этади, 20 та палуба эса 10000 нафар одамни — 7600 та меҳмон ва 2349 та экипаж аъзосини ўзида сиғдира олади.