Фарғонада уч нафар вояга етмаган бола сунъий сув ҳавзасига чўкиб кетди

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида уч нафар вояга етмаган бола сувга чўкиб кетди.

Қайд этилишича, 5 июнь куни Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги фермер хўжалиги ер майдонида жойлашган сунъий сув ҳавзасига чўмилиш учун тушган уч нафар вояга етмаган бола эҳтиётсизликлари оқибатида чўкиб, вафот этган.

Ҳозирда прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида чўмилиш рухсат этилмаган, тақиқланган, оқим тезлиги юқори бўлган, чуқур, ўзига нотаниш бўлган сув ҳавзаларида чўмилмаслик қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сўраб қоламиз, — дейилари прокуратура хабарида.

Янгиликлар