Марғилонда мактаб директори ўзбошимчалик билан иситиш қозонларини сотиб юборди

Фарғона вилояти 23 – мактаб директори 5 мактаб иситиш қозонини олиб ташлаб, сотиб юборган – бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ҳар бири 31,5 млн сўм бўлган 3 дона иситиш қозони ва 2017 йил давлат дастури асосида таъмирдан чиқарилган вақтда ўрнатилган 2 дона 100 квт иситиш қозонлари мактабда мавжуд эмаслиги аниқланган.

Мактаб директори У.Усмонов мактабга янги замонавий иситиш қозонлари ўрнатилганлиги ва эски яроқсиз деб олиб ташланган иситиш қозонхоналарини мактаб ободонлаштириш ишларига сарфлаш учун олиб чиққан, — дейилади вазирлик ахборотида.

Таълим вазирлигининг аниқлик киритишича, иситиш қозонлари мактабга қайтарилган. Аммо директорга нисбатан ушбу қилмиши учун қандай чоралар кўрилгани маълум қилинмаган.

Янгиликлар