Мол-мулк солиғи тўловлари оширилди

Мол-мулк солиғининг асосий ставкаси (1,5 фоиз) сақлаб қолинган ҳолда, солиқ базасини аниқлашда 1 квадрат метр учун ўрнатилган минимал қиймат индексация қилинади.

Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 январидан бошлаб, мол-мулк солиғи тўловлари оширилади.

Қайд этилишича, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг асосий ставкасини (1,5 фоиз) сақлаб қолган ҳолда, солиқ базасини аниқлашда 1 квадрат метр учун ўрнатилган минимал қиймат индексация қилинади.

Бу миқдор Тошкент шаҳри учун – 3 млн сўм (амалда 2,5 млн сўм), Нукус шаҳри ва вилоят марказлари учун – 2 млн сўм (амалда 1,5 млн сўм), бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойлар учун – 1,2 млн сўм (амалда 1 млн сўм) қилиб белгиланмоқда.

Янгиликлар