Сурхондарёда ЙПХ ходими 11-синф ўқувчисини машинада уриб юборди
Сурхондарьё вилоятиннинг Денов туманида йўл-патрул хизмати ходими машинада пиёда билан тўқнашди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса 28-февраль куни соат 19:05 да 4Р-108В автойўлининг «Истиқбол» маҳалласидан ўтувчи 9-километрида содир бўлди.
Cobalt хизмат машинаси ҳайдовчиси йўлнинг тақиқланган жойидан ўтаёгтан 11-синф ўқувчисини (2006-йилда туғилган) уриб юборди.
Йигитни шифохонага бош мия чайқалиши билан олиб келишди. Айни дамда унинг ҳолати яхши дея баҳоланмоқда.
Мутахассислар содир бўлган ҳолат юзасидан текширув ишларини олиб боришмоқда.