Қува туманида гиёҳванд модда сотган шахсларга суд ҳукми ўқилди

Қува туманида бир гуруҳ шахслар томонидан гиёҳванд моддани сотиш ишлари олиб борилганлиги аниқланди. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда.

Хабарга кўра, Қува туманида 19 февраль куни фуқаро Я.А. ва вояга етмаган Б.С. лар бир гуруҳ бўлиб, Қалинпўстин кўчасида 200 минг сўм эвазига гашиш моддасини сотган вақтида далилий ашё билан ушланган.

Шундан сўнг, ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЖКнинг 273-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши кўзғатилиб, уларга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Янгиликлар