UzAuto Motors «Equinox» ва «Tracker» моделларини сотувга чиқаришни бошлади
UzAuto Motors янгиланган «Chevrolet Equinox» ва «Chevrolet Tracker» моделларини сотувга чиқаришни бошлади.
Маълум бўлишича, UzAuto Motors компанияси 2021 йил учун янгиланган «Chevrolet Equinox» ва «Chevrolet Tracker» моделларига шартномалар тузишни бошлаган.
Қайд этилишича, «Chevrolet Equinox» бошланғич комплектация 260, миллион сўмдан, RS комплектацияси эса 360 миллион сўмдан (нархлар ҚҚСсиз кўрсатилган) сотувга чиқарилади.
Шунингдек, «Chevrolet Equinox» RS комплектациясидаги машина тўлиқ светодиод оптикаси, адаптив (мослашувчан) круиз-контрол, орқа тарафдаги транспорт воситаларининг ҳаракати ҳақида огоҳлантириш тизими, кўриниши чекланган жойлар мониторинги, олд ўриндиқ вентиляцияси, премиум динамик тизим, хавфсизликни таъминлаш тизими (пиёдаларни аниқлаш, тўқнашув хавфи мавжудлиги ҳақида огоҳлантириш, йўл чизиқларини назорат қилиш ва ҳоказо) билан фарқланади.
Мавзуга доир: