Ўзбекистонликнинг бошига ёш бола кўз ўнгида ўқ отишди (18+)
Ҳодиса Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги мактаблардан бирида содир бўлди. Қотил 42 ёшли ўзбекистонликнинг бошига ўқ узиб, жиноят жойида кўздан ғойиб бўлди.

Яраланган фуқаро маҳаллий адвокатнинг қўлида ҳайдовчи бўлиб ишлаган. Тахминларга кўра, қотил уни бошқа киши билан адаштирган. Ўзбекистонликни шифохонага етказишди, у ҳозир комада. Ҳуқуқ-тартибот идоралари жиноят иши қўзғатишган.

