«Илк қадамларимизданоқ нуфузли маҳаллий ва хорижий ҳамкорларимиз бизга ишонч билдирганларидан фахрланамиз» – Негина Мухторова ўтаётган йил якунлари бўйича ҳисобот берди
ROCKET DMC бош директори корхона фаолиятининг биринчи ярим йилликда эришилган натижалар билар ўртоқлашди
Rocket DMC Uzbekistan — кенг қамровли туризм менеджмент компанияси ҳисобланиб, у биринчи 6 ойлик ичида 10 000 та меҳмонни Ўзбекистонга ташрифини таъминлаб берди.
Ўзбекистонни эътиборга муносиб туристик йўналиш сифатида тарғиб қилиш учун Rocket DMC Uzbekistan турли халқаро кўргазмаларда, жумладан, БАА ва Дубайдаги Arabian Travel Market, Лондондаги World Travel Market тадбирларида фаол иштирок этди.
Компания, шунингдек Хитой ва Россияда роуд-шоулар ва форумларни ташкил қилиш орқали янада кўпроқ эътиборга сазовор бўлди. Бундай саъй-ҳаракатлар натижасида жаҳон туроператорлари билан шартномалар тузилди, Ўзбекистонга эса қўшимча 76 000 га яқин сайёҳ ташриф буюрди. Бу каби муваффақият компанияни олдига кўйган мақсадига эришишига – 2024-йилга келиб, 100 000 та туристни қабул қилишга олиб келади.
Бундан ташқари, Rocket DMC Uzbekistan туризм соҳасининг кўзга кўринган иштирокчилари учун бир нечта таништирув турларини (FAM) ташкил этилишида муҳим ўринга эга бўлди. Ушбу тадбирлар Форс кўрфази давлатлари, Ирландия, Белгия, Хитой, Корея, Россия ва Жазоир каби мамлакатларни вакилларини жалб қилди. Айтиб ўтиш жоизки, компания ушбу давлатлардан ташриф буюрувчилар сонини сезиларли даражада ошириш мажбуриятини олган. Бу эса Ўзбекистоннинг туризм бозорини янада диверсификация қилиш йўлларидан биридир.
Кўнгилочар туризмдан ташқари, Rocket DMC Uzbekistan бир нечта бизнес тадбирларини (MICE) муваффақиятли ташкил этди. Entesa форуми, «Сан Ремо» концерти, Тошкент кинофестивали, Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ва БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) каби ташкилотлар учун тадбирлар шулар жумласидандир. Компания, шунингдек, «Рус фасллари» учун тўртта концертни ташкил этиб, жами 10 000 дан ортиқ қатнашчиларни бирлаштирди.
«Фаолиятимизнинг илк вақтлариданоқ нуфузли маҳаллий ва хорижий ҳамқорларимиз бизнинг бўлажак ютуқларимизга ишонч боғлаганларидан фахрланамиз. Асосий вазифамиз — туристик хизмат кўрсатиш тармоғидаги барча йўналишлар бўйича халқаро стандартлар асосида фаолият юритишдир. Бу билан Ўзбекистон нафақат ўзининг бой тарихий мероси, балки юқори даражадаги миллий меҳмондўстлиги билан ажралиб туради. Ўйлаймизки, мамлакатимизга ташриф буюрган меҳмонлар бундан катта таассурот оладилар», — дейди Rocket DMC Uzbekistan компанияси бош директори Негина Мухторова.
Rocket DMC Uzbekistan фаолиятининг биринчи йилидаги ютуқлари унинг ўз ишига фидойилигини, Ўзбекистонни илғор сайёҳлик йўналиши сифатида тарғиб қилишдаги фаолиятини самарадорлигини муҳим кўрсаткичидир. Узоқ муддатли истиқболда DMC мамлакат сайёҳлик экотизимини ривожлантиришда муҳим рол ўйнашни мақсад қилган.
Мақсад унутилмас маршрутларни яратиш, юқори сифатли хизматларни тақдим этиш ва барқарор туризм амалиётини тарғиб қилиш орқали ташриф буюрувчиларда таассуротлар бериш.
Маҳаллий манфаатдор томонлар билан ҳамкорликда DMC Ўзбекистоннинг табиий ва маданий меросини намоён қилувчи янги ноёб диққатга сазовор жойларни аниқлаб, ривожлантиради. Ушбу саъй-ҳаракатлар сайёҳлар оқимини кўпайтиришга ва уларни мамлакатда узоқроқ вақт ўтказишлари учун шароит яратишга қаратилган. Бу Ўзбекистон ҳақида таассуротларини кучайтиради ва мамлакатнинг туризмдан даромадини кўпайишига олиб келади.
Эсклюзив ва ноёб таклифлар орқали ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга катта эътибор қаратган ҳолда, DMC компанияси мамлакат туризм секторининг ўсиши учун катализатор бўлиб, уни кенг қамровли ва гуллаб-яшнаётган туризм экотизимига айлантиришни мақсад қилган.