Тошкентдаги мактаб ҳовлисида 31 ёшли эркак ўзини дарахтга осиб қўйди
Ижтимоий тармоқда Тошкентдаги мактаб ҳовлисида бир эркак дарахтга ўзини осгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Маълум қилинишича, бугун, 28 декабрь куни 07:45 да 1992 йилда туғилган эркак Мирзо Улуғбек тумани 248-сонли мактаб орқа томонидаги дарахтга ўзини осиб, жонига қасд қилган.
Аниқланишича, марҳум руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турган, муқаддам бир неча маротаба ўз жонига суиқасд қилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.