Танишидан 100 минг сўм талаб қилган қизлар қўлга олинди

Зангиотада содир этилган босқинчилик жинояти фош этилди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Фото: ИИВ

Хабарга кўра, 31 январь куни соат тахминан 17:00 ларда Фарғона вилоятида яшовчи 20 ёшли Г.И. танишлари 24 ёшли Ш.М. ҳамда Тошкент вилоятида яшовчи 23 ёшли З.О. ва Д.Т. билан бирга Зангиота тумани Тарнов маҳалласи ҳудудига келган. Улар ушбу манзилга ўзларига таниш бўлган Фурқат туманида яшовчи 22 ёшдаги Мадинани (исми ўзгартирилган) олиб келиб, ундан 100 минг сўм пул талаб қилган ва унга тан жароҳати етказиб воқеа жойидан яширинган.

Таъкидланишича, Тошкент вилояти ИИББ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув-суриштирув ишлари давомида шахсларнинг кимлиги аниқланган. Ҳозирда тўрт нафар шахс ушланиб, гумонланувчи тариқасида ишга жалб этилди.

Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар