Илон Маскнинг компанияси маймуннинг миясига чип жойлаштириб, видео ўйин ўйнашни ўргатди

Тадбиркор Макс Ходак Clubhouse овозли ижтимоий тармоғида маълум қилишича, Илон Маскнинг кўмаги билан яратилган Neuralink маймун миясига чипни муваффақиятли жойлаштирган ва у ёрдамида приматга видео ўйинларини ўйнашни ўргатган. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Фото: Bloomberg.com

«Бизда бош суягида симсиз имплантацияланган маймун бор, улар ақл билан видео ўйинларни ўйнашлари мумкин бўлган симлар бор. Бу бахтли маймун», – дея Маскнинг сўзларини келтиради Bloomberg.

Таъкидланишича, ушбу жараённи намойиш қилувчи видеоролик тахминан бир ой ичида нашр этилади.

Маскнинг таъкидлашича, унинг компанияси буни бир нечта маймунлар бир-бирлари билан «ақлий стол тенниси» ўйнаши учун амалга оширмоқчи.

Маълумот ўрнида, Neuralink 2016 йил июл ойида Маск ёрдамида Калифорнияда ташкил этилган. Фирма президенти америкалик тадбиркор Макс Ходак, ижрочи директори Жеред Биркал.

Аввалроқ, канадалик икки йигит музлаган кўлда шахмат ўйнагани ҳақида хабар беpилган эди.

Янгиликлар