Канадалик икки йигит музлаган кўлда шахмат ўйнади — видео

Канадалик Рон Батуигас ва Ник Макнот музлаган кўлга тушиб, бир-бири билан шахмат ўйнади. Бу ҳақда «Медуза» хабар берди.

Кадр: YouTube

Таъкидланишича, канадалик икки йигит ҳаво ҳарорати 20 даража совуқ бўлган кўлга тушган. Улар фақат бош кийим кийиб олиб, совуқ сув ичида шахмат ўйнаган.

Улар шахмат доскасини муз парчаси устига ўрнатиб, доска ва барча доналарни кўтара оладиган даражада мустаҳкам жойда бўлишган. Ўйин эса беш дақиқа давом этган.

Instagram’даги изоҳларга кўра, Макнот рақиби устидан ғолиб чиққан. Канадаликлар ҳозирда ўзини яхши ҳис қилмоқда ва яна қайта муздек сувда шахмат ўйнашни режалаштирмоқда.

Аввалроқ Самарқанд ва Қорақалпоғистонда 2 киши совуқ уриши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар