Ўзбекистонда «метан заправкалар» штат режимда ишлашга қайтмоқда
Бугун (17 март куни) Ўзбекистонда «метан заправкалар» соат 10:00 дан ишлай бошлайди, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Жумладан, Фарғона водийсида «метан заправкалар»нинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ҳаво совиши сабабли «метан заправкалар» фаолиятига вақтинчалик чекловлар жорий этилган эди.





