Тошкентда кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Хусусан, «Лашкарбеги» МФЙ, Ҳамид Олимжон кўчасида жойлашган кўп қаватли уй хонадонларининг бирида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар 16-март куни соат 16:30 шаҳар ФВББга келиб тушган.

Шунга кўра, қутқарув экипажлари соат 16:38 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин 16:52 да қуршаб олинган ва соат 16:59 да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқлиги билдирилди.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Ўзбекистон