Тошкентда Lacetti ва Matiz тўқнашиши оқибатида 1 киши ҳалок бўлди
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида ЙТҲ оқибатида бир киши ҳалок бўлди, деб хабар берди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Ҳодиса 15-март куни соат 05:00 ларда Себзор-Нурафшон кўчалари чорраҳасида содир бўлди. Хусусан, Lacetti ҳамда Matiz русумли транспорт воситалари ўзаро тўқнашиб кетган.
ЙТҲ натижасида Matiz транспорт воситасининг ҳайдовчиси шифохонада вафот этган, — дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





