Чилонзор туманидаги айрим кўчалар 2 ҳафтагача ёпилди
Чилонзор туманидаги Бунёдкор ва Чопонота кўчалари кесишмасида жойлашган йўл ўтказгичда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилади, деб хабар беради ҳудуд ҳокимлиги матбуот хизмати.

Шу муносабат билан, 2026-йил 30-апрелдан 16-майга қадар «Новза» метро бекатидан «Чилонзор» метро бекати йўналишидаги йўл ўтказгичнинг биринчи бўлаги (полосаси) ҳаракатланиш учун қисман ёпилиши билдирилди.
Ҳайдовчилардан ушбу вақт оралиғида имкон қадар айланма йўллардан фойдаланишлари ва юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларни олди олишларини сўралди.





