Яшнобод туманидаги омборхонада катта ёнғин чиқди
Тошкент шаҳри Яшнобод туманида ёнғин содир бўлди, деб хабар беради ФВББ матбуот хизмати.

Хусусан, ФВББга Халқа автомобил йўли кўчасида жойлашган омборхонада ёнғин бўлаётгани тўғрисида хабар 29 апрель куни соат 17:05 да келиб тушган.
Хабарга асосан, соат 17:08 да қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 17:30 да қуршаб олинган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмагани билдирилди.





