Сирдарё солиқ бошқармасининг мансабдор ходими пора билан ушланди

Сирдарё вилояти Солиқ бошқармаси шўъба бошлиғининг ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйилди, деб хабар беради Давлат хавфсизлик хизмати хабар беради.

Аниқланишича, ходим хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ гўёки 1 млрд сўмдан юқори савдо айланмасини яшириб, мажбурий тўловдан бўйин товлагани важи билан, унга нисбатан сунъий шакллантирилган 145 млн сўм жаримани қўлламаслик ва келгуси фаолиятида раҳнамолик қилиш эвазига унинг раҳбаридан қиймати 10 млн сўмлик тилла тақинчоқни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон