Чехия бош вазири Андрей Бабиш Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

Чехия Республикаси Бош вазири Андрей Бабиш 29-30 апрель кунлари Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, кўп қиррали Ўзбекистон-Чехия ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилади.

Шунингдек, ўзаро савдони кўпайтириш, машинасозлик, «яшил» энергетика, кимё, фармацевтика ва транспорт соҳаларида кооперацияни кенгайтириш диққат марказида бўлади. Маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Халқаро кун тартибидаги масалалар, шу жумладан кўп томонлама майдонларда ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан ҳам фикр алмашилади.

Учрашув якунида икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган. Ташриф доирасида Бош вазир Андрей Бабиш Ўзбекистон-Чехия бизнес форумида ҳам иштирок этади.

Ўзбекистон