Хивада «Лазги» III халқаро рақс фестивали очилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева «Лазги» халқаро рақс фестивалининг очилиш маросимида иштирок этди.

Мазкур фестивалда дунёнинг ўнлаб мамлакатларидан келган иштирокчилар, ЮНЕСКО вакиллари, дипломатлар, олимлар ва рақс санъати усталари жам бўлишди.

Саида Мирзиёева очилиш маросимида давлат раҳбарининг табригини ўқиб эшиттирди. Унда «Лазги» — уч минг йилдан зиёд тарихга эга цивилизациянинг ёрқин рамзи эканига урғу берилиб, бу рақс бугун дунёнинг энг нуфузли саҳналарини забт этаётгани эътироф қилинди.

 Лазги — халқимизнинг жозибадор ҳаракатларда акс этган қалби, маданиятлар ва цивилизацияларнинг мулоқотидир, — деди Саида Мирзиёева.

Ўзбекистон