Нукуслик бола Ўзбекистон ва Португалия ўртасидаги Футбол бўйича ЖЧ-2026 ўйинига тўп олиб чиқди

11 ёшли Жаҳонгир яқиндагина телевизорда футбол ўйинларини томоша қилар ва бир кун келиб сайёрамизнинг энг яхши футболчилари билан биргаликда бўлишини ҳаёлан тасаввур қиларди

фото: Евгений Сорочин

Нукуслик 11 ёшли Жаҳонгир Содиқов Футбол бўйича FIFA World Cup 2026 жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги ўйин олдидан расмий тўпни олиб чиқди.

Учрашув 23-июн куни Хюстонда бўлиб ўтди. Ўйин бошланишидан олдин Жаҳонгир FIFAнинг расмий ўйин тўпи билан футбол майдонига чиқди. Маросимда иштирок этиш имкониятини у Kia x World Cup 2026 болалар танловида ғалаба қозонганидан сўнг қўлга киритди.

Жаҳонгир яқиндагина телевизорда футбол ўйинларини томоша қилар ва бир кун келиб сайёрамизнинг энг яхши футболчилари ёнида бўлишини хаёлан тасаввур қиларди. Kia x World Cup 2026 болалар танловидаги ғалабаси туфайли бу орзу унинг ҳаётининг бир қисмига айланди.

фото: Евгений Сорочин

Португалияга қарши ўйин ўзбекистонлик мухлислар учун тарихий воқеалардан бири бўлди, чунки Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатида илк бор иштирок этмоқда.

Шу куни Хюстондаги майдонга шунчаки танлов ғолиби эмас, балки Жаҳонгир билан бирга майдонга ҳар бир ёш ўзбек мухлисининг орзуси – ўз қаҳрамонлари ёнида бўлиш ва сайёрамизнинг асосий футбол мусобақасида Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватлаш чиқди.

Kia Узбекистан Жаҳонгирнинг маросимдаги иштироки компаниянинг FIFA World Cup 2026 билан ҳамкорлик доирасидаги ташаббусининг бир қисми бўлганини таъкидлади.

Спорт