Тошкентда FINOBOD 2026 халкаро рақамли иқтисодиёт ва технологиялар инновациялари форуми бўлиб ўтади

Тадбир турли мамлакатлардан давлат идоралари, банк ва молия сектори, технологик компаниялар вакиллари, шунингдек, инвестор ва тадбиркорларни бир жойга жамлайди

13 ва 14 ноябрь кунлари Тошкентда Tashkent FinTech International Forum — FINOBOD 2026 халкаро форуми бўлиб ўтади. Форум ташкилотчилари 30 дан ортиқ ишбилармонлик сессиялари, технологик ечимлар кўргазмаси, B2B-учрашувлар ва нетворкингни ўз ичига олган икки кунлик бой дастурни тайёрлаган.

Муҳокамадан амалий ҳамкорликка ўтиш

OPEN SOURCE FOR BUSINESS форуми концепцияси ишбилармонлик дастури, кўргазма ва нетворкингни ягона маконда бирлаштиради. Бу ерда иштирокчилар нафақат технологик трендларни муҳокама қилиши, балки компанияларнинг ечимлари билан танишиши, ишланмаларни синовдан ўтказиши, ҳамкорлар топиши ва қўшма лойиҳаларни муҳокама қилиши мумкин.

13 ноябрь – Рақамли Ўзбекистон

Форумнинг биринчи куни мамлакатнинг рақамли трансформацияси ҳамда Ўзбекистонни технологик бизнеснинг минтақавий маркази сифатида ривожлантириш масалаларига бағишланади.

«Рақамли Ўзбекистон: Марказий Осиёнинг инновацион хаби» пленар сессиясида иштирокчилар «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясни амалга ошириш, халқаро технологик компаниялар ва инвестицияларни жалб этиш, АТ-хизматлар экспортини ривожлантириш ҳамда мамлакатнинг глобал рақамли иқтисодиётга интеграциялашуви имкониятларини муҳокама қилади.

Кейинги мунозаралар марказидан банклар ва тўлов платформалари, трансчегаравий ҳисоб-китоблар, Open Banking ва Open Finance, рақамли молиявий маҳсулотлар, сунъий интеллект ҳамда киберхавфсизлик масалалари ўрин олади.

Алоҳида сессиялар активларни токенизация қилиш, соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш, кадрлар салоҳиятини ошириш ва космик технологияларни тижорий мақсадларда қўллашга бағишланади. Хусусан, иштирокчилар қишлоқ хўжалиги, логистика, молия ва суғурта соҳаларида сунъий йўлдош маълумотлари ҳамда геоахборот ечимларидан фойдаланиш имкониятларини кўриб чиқадилар.

14 ноябрь – Келажак бизнеси: сунъий интеллект даврида автоматлаштириш, инвестициялар ва инсон омили

Иккинчи кун технологияларнинг иқтисодий самараси, инвестициялар ва янги бизнес моделларига бағишланади. Банклар, институционал ва венчур инвесторлар ҳамда технологик компаниялар вакиллари 2027–2028 йиллардаги инвестиция муҳити, Ўзбекистон ва Марказий Осиёда капитал киритиш учун истиқболли йўналишлар, шунингдек, технологик инвестициялар билан боғлиқ хатарларни муҳокама қиладилар.

Алоҳида блок сунъий интеллект ва бизнесни автоматлаштириш масалаларига — молиявий хизматларда AI агентларни қўллаш, инсон ва автоном тизимларнинг ўзаро ҳамкорлиги, янги авлод биометрияси ҳамда рақамли инфратузилмани ривожлантиришга бағишланади.

Шунингдек, дастурдан трансчегаравий тўловлар ва янги минтақавий тўлов йўлаклари, исломий банкинг, BNPL, рақамли бозорларни тартибга солиш, суғурта, телекоммуникация ҳамда рақамли активлар инфратузилмаси бўйича мунозаралар ўрин олган.

Иштирокчилар технологик бизнесни ривожлантиришнинг амалий масалаларини, хусусан, АТ-хизматлар экспорти, компаниялар кўламини кенгайтириш, рақамли иқтисодиёт учун кадрлар тайёрлаш ва турли соҳаларга инновацияларни жорий этишни ҳам муҳокама қиладилар.

Иштирокчилардан тайёр ечимлар намойиши

Форум билан бир вақтда технологик ва молиявий ечимлар майдончаси ҳам фаолият юритади. Меҳмонлар иштирокчиларнинг ишланмалари билан танишиш, технологияларнинг амалиётда қўлланилишини кўриш ва ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилиш имкониятига эга бўлади.

FINOBOD 2026 13 ва 14 ноябрь кунлари HYATT Regency Tashkent’да бўлиб ўтади. Форумнинг бош ҳамкори — ВТБ банки.

Рўйхатдан ўтиш ва тўлиқ дастур билан қуйидаги сайтда танишиш мумкин: fintechforum.uz

Instagram: @finobod

Telegram: @finobod

Ҳамкорлик материали

 

Ўзбекистон