Туркияда содир бўлган отишма оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
Эскишеҳир губернатори маъмурияти шаҳар ҳудудида гумонланувчи қўлга олинганини маълум қилди

Туркияда содир бўлган отишма оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, яна бир киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда Туркиянинг Афёнқараҳисор вилояти губернатори маъмурияти X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.
Қуролли ҳужум оқибатида саккиз нафар фуқаромиз ҳалок бўлди, яна бир фуқаро оғир тан жароҳати олди. Ҳодисани ҳар томонлама тергов қилиш ва жараённи таъминлаш учун барча тегишли идоралар ҳамкорликда ҳаракат қилмоқда ва зарур ишларни синчковлик билан давом эттирмоқда, — дейилади баёнотда.
Муассаса хабарига кўра, тергов Афёнқараҳисор вилояти прокуратураси назорати ва координациясида олиб борилмоқда.
Ҳодиса юз берган дақиқалардан бошлаб барча тегишли давлат идоралари содир бўлган воқеанинг барча тафсилотларини аниқлаш мақсадида кенг қамровли тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Тергов жараёни Афёнқараҳисор бош прокуратураси назорати ва координацияси остида амалга оширилмоқда. Эскишеҳир губернатори маъмурияти гумонланувчи шаҳар ҳудудида қўлга олинганини маълум қилди.





