Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон етакчиси Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Останага жўнаб кетди, деб хабар бермоқда давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон етакчиси хавфсизликка хавф солаётган янги технологик хатар ва таҳдидларга қарши курашиш масалалари бўйича Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Ўзбекистон