Тошкентдаги кўп қаватли уйлардан бирида газ портлади
Ҳодиса оқибатида бир киши жароҳатланди ва тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага ётқизилди

Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги хонадонларнинг бирида газ портлаши содир бўлди, деб хабар бермоқда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.
Чилонзорнинг 23-мавзесида жойлашган кўп қаватли уй хонадонларининг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлгани ҳақидаги маълумот 5 ноябрь куни соат 10:00 да келиб тушган.
Воқеа жойига зудлик билан қутқарув бўлинмалари етиб келди.
Ҳодиса оқибатида кўп қаватли уйдаги қўшни хонадоннинг эшик ва деразаларига қисман зарар етган.
Чақнаш натижасида 1 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага ётқизилган, — дейилади хабарда.
Халок бўлганлар йўқлиги билдирилди. Ҳозирда чақнашнинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда.





