Ўзбекистонда оммавий тадбирларда хавфсизликни таъминлаш учун дронлардан фойдаланиш таклиф этилди

Дронлардан фуқаролар оқимини узлуксиз мониторинг қилиш ва тартибга солиш, шунингдек, юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарлар ҳақида тезкор хабардор қилиш учун фойдаланиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда оммавий тадбирларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун дронлардан фойдаланиш таклиф этилди. Тегишли қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Дронларни фуқаролар ҳаракатини домий кузатиб бориш ва бошқариш, шунингдек, тадбир иштирокчилари сонини ҳисоблаб бориш мақсадида қўллаш таклиф этилмоқда. Ушбу қурилмалардан ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари фойдаланиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, дронлардан одамларнинг оммавий тўпланиши билан боғлиқ хавф-хатарларни аниқлаш, фуқаролар оқимини тартибга солиш ва хавфсиз тақсимлаш, шунингдек, юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарлар ҳақида тезкор хабардор қилиш учун фойдаланилади.

Ўзбекистон