Олий Мажлисда «бокиралик капсулалари» учун жиноий жавобгарлик белгиланиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
Мазкур қонун лойиҳаси мавжуд эмас, кўриб чиқиш учун ҳам киритилмаган ва муҳокама ҳам қилинмаётгани таъкидланди

Ижтимоий тармоқларда «бокиралик капсуласи»ни сотиш, етказиб бериш ва унга буюртма бериш ҳақида хабарлар тарқалди.
Хусусан хабарларда, «бокираликни жарроҳлик йўли билан тиклаб берганлик» учун фуқароларга ва шифокорларга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланиши билдирилган эди.
Шунингдек, бундай ҳолатлар ҳақида хабар берган шахслар давлат томонидан молиявий рағбатлантирилиши ҳамда ушбу масала Олий Мажлис Қонунчилик палатасида илгари сурилгани ҳақида асоссиз, ёлғон хабарлар тарқалмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида юқорида баён этилган мазмундаги қонун лойиҳаси мавжуд эмас, кўриб чиқиш учун ҳам киритилмаган ва муҳокама ҳам қилинмаяпти, — дейилади хабарда.
Шу муносабат билан, бу каби асоссиз, ёлғон ва текширилмаган маълумотларни тарқатмаслик сўралди.





