Саида Мирзиёева Қаршида янги боғча қуриш ва мактабни таъмирлашни топширди

Президент Администрацияси раҳбари шаҳардаги таълим муассасаларида шароитлар қониқарсиз эканига эътибор қаратди

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қарши шаҳридаги 43-сонли мактаб ва 1-сонли боғчада бўлди.

Боғча авария ҳолатида, мактабда синфхоналар совуқ, парталар эскирган. Болалик эса кутиб турмайди – муаммоларни кечиктирмасдан ҳал қилиш керак, — деди Мирзиёева.

Администрация раҳбари, эски боғча ўрнида 360 ўринли шинам, янги боғча қурилишини маълум қилди.

Мактаб биноси таъмирланиб, замонавий лабораториялар, тил ва ижод тўгараклари ҳамда алоҳида эҳтиёжли болалар учун қулай шароит яратилади.

Ўзбекистон