Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 30 даражагача исийди
Ўзгидромет 6–8 ноябрь кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин, хабар беради Ўзгидромет.
Бугун кундузи ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади, фақат шимолий ҳудудларда ва куннинг иккинчи ярмида эса Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим жойларида ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати 6-8 ноябрь кунлари асосан 14-17 даража илиқни ташкил этади, кундуз кунлари эса ҳаво 25-27 даража илиқққача, жанубий ҳудудларда 30 даража илиққача исийди.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 6 ва 8 ноябрь кунлари баъзи жойларда 13-8 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумикн.
Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, 6 ноябрда айрим жойларда кучли бўлади, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.
Тошкентда: 6 ноябрда кечқурун ёмғир ёғиши мумкин, 7-8 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари 13-15 даража илиқ, кундуз кунлари 24-27 даража илиқ атрофида бўлади.





