Оғир атлетикачи Акбар Жўраев Жаҳон чемпионатида ўзининг жаҳон рекордини янгилади
Спортчи 198 кг тошни кўтариб, ўзининг жаҳон рекордини янгилади

Хитойда ўтказилаётган оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакили Акбар Жўраев олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Акбар Жўраев -110 кг вазн тоифасининг даст кўтариш машқида олтин медал қўлга киритиш баробарида ўзи ўрнатган жаҳон рекордини янгилашга муваффақ бўлди. Спортчи ушбу машқда 198 кг натижа қайд этди.





