Умид Мамадаминов Ўзбекистон энергетика вазирининг биринчи ўринбосари бўлди
Ўз навбатида, Умаржон Эгамбердиев энергетика вазирининг ўринбосари этиб тайинланди

Умид Маҳмудович Мамадаминов Ўзбекистон энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.
Тайинлов Президент қарорида кўзда тутилган. Бунгача Мамадаминов энергетика вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.
Бундан ташқари, Умаржон Усмоналиевич Эгамбердиев энергетика вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.





