Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги «Черняевка» божхона пости 25 ноябрдан яна иш бошлайди
Фуқароларни ўтказиш соат 16:00 да бошланади. Бунга қадар объектни очиш ва уни топширишга оид тадбирлар режалаштирилган

Қозоғистон билан чегарадаги «Ғишткўприк» чегара-божхона пости 25 ноябрь куни очилади, деб хабар берди Божхона қўмитаси матбуот хизмати.
Таъкидланишича, фуқароларни ўтказиш соат 16:00 да бошланади. Бунга қадар объектнинг тантанали очилиш маросими, шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон расмий делегациялари иштирокида уни топшириш тадбирлари режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, халқ орасида «Черняевка» номи билан танилган «Ғишткўприк» божхона пости реконструкция ишлари сабабли 2025 йил февраль ойида ёпилган эди.





