Ўзбекистонда кўмир маҳсулоти нархларининг асослилиги ўрганилади

Қонунчилик талабларига зид ҳолатлар аниқланган тақдирда, тегишли чоралар кўрилади

Рақобат қўмитаси томонидан кўмир маҳсулотининг истеъмолчиларга етказиб берилишида қўлланилаётган нархларнинг асослилиги ўрганилади.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июлдаги 418-сон қарорига мувофиқ:

• устун мавқега эга корхоналар томонидан қазиб чиқарилган кўмир нархининг рақобат шароитида шаклланадиган нархдан асоссиз юқори белгиланмаслиги;

• аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмирни етказиб бериш учун масъул бўлган тадбиркорлар томонидан биржада сотиб олган маҳаллий кўмир учун ортиқча устама (ортиқча харажатлар) қўлланмаслиги;

• кўмир бозорида иқтисодий концентрация бўйича давлат назорати ўрнатилиши Қўмита томонидан назорат қилинади.

Ўрганиш жараёнида кўмир маҳсулоти нархларининг шаклланиши ва истеъмолчиларга етказиб беришда қўлланилаётган нархларнинг иқтисодий асосланганлигига алоҳида эътибор қаратилади, — деб таъкидлади қўмита.

Қонунчилик талабларига зид ҳолатлар аниқланган тақдирда, тегишли чоралар кўрилади.

Ўзбекистон