Ўзбекистонлик дзюдочи Муҳаммаджон Машарипов ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди

Финал беллашувида спортчи АҚШ вакили Жонатан Янг устидан ғалаба қозонди

Ўзбекистон терма жамоаси вакили Муҳаммаджон Машарипов Тошкентда старт олган дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди, дея хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

Терма жамоанинг -60 кг вазн тоифасидаги дзюдочиси Машарипов мусобақа давомида Хитой, Мўғулистон, Бразилия ва Тожикистон вакилларидан устун келди. Олтин медал йўлида эса АҚШ вакили, катталар ўртасида Гран-при турнири совриндори Жонатан Янг мағлуб этилди.

Ўзбекистон