Самарқандда фуқароларни тегишли лицензиясиз Умрага юбормоқчи бўлган шахс ушланди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда

Самарқанд вилоятида фуқароларнинг ишончига кириб, уларни ноқонуний Умра зиёратига юбормоқчи бўлган шахс аниқланди, деб хабар беради ДХХ матбуот хизмати.

Таъкидланишича, сайёҳлик фирмаси раҳбари Умра зиёратини адо этиш истагида бўлган 3 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни Умрага юборишни ваъда қилган. Ушбу хизматлар эвазига эса 3 750 АҚШ доллари талаб қилган.

Натижада, тезкор тадбир давомида фирма раҳбари олдиндан келишилган маблағнинг 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон