Тошкентнинг айрим кўчалари ҳарбий хизматчиларнинг тантанали юриши муносабати билан вақтинча чекланади

Бугун пойтахтда Ўзбекистон байроғи қабул қилинганлигининг 35 йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг тантанали юриши бўлиб ўтади

18 ноябр куни Тошкентда Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинганлигининг 35 йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг юриши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳарбий бўлинмаларнинг пиёда юришлари «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасида соат 11:00 да кўргазмали чиқишлар билан бошланади.

Ҳарбий бўлинмалар «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасидан йўлга чиқиб (Сағбон ва Зарқайнар кўчалари орқали) – Ўзбекистон давлат табиат музейи – «Чорсу» бозори – Тошкент цирки (Зарқайнар кўчаси) – Ўзбекистон шоҳ кўчаси ва Фурқат кўчаси йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб, «Халқлар дўстлиги» санъат саройи майдонига қадар боради.

«Халқлар дўстлиги» санъат саройи майдонида ҳарбий хизматчиларнинг маҳорати ва жанговар шайлигини намоён этувчи кўргазмали чиқишлар ўтказилади.

Жумладан, Фахрий қоровул жамоаси ҳамда қўл жанги усталарининг маҳорат намойишлари, ҳарбий бўлинмаларнинг жанговар чақириғи ва ҳарбий оркестрнинг тантанавор дефиле намойишлари ижро этилади.

Ўзбекистон